Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Тома Менье ёзда ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтирмоқчи бўлган "Барселона"нинг рўйхатида турибди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида келган Эктор Бельерин катта эҳтимол билан мавсум якунида эркин агент сифатида "Камп Ноу"ни тарк этади. Бундан келиб чиқиб, жамоага янги ҳимоячи керак бўлади.
Sport нашри хабарига кўра, "Боруссия" билан шартномаси тугашига бир йил қолган 31 ёшли Менье "Барселона" учун устувор вазифа ҳисобланади.
Менье айни дамда Бундеслигадаги учинчи мавсумини ўтказмоқда. Франциялик футболчи жароҳатидан сўнг яқинда майдонга қайтди, шу боис у ҳозиргача кам ўйин амалиётига эга бўлди.