Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

БОКС. Ўзбекистон халқаро турнирда 2та олтин медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Россияда бокс бўйича ўтган халқаро турнирда дунёнинг ўндан зиёд мамлакатидан келган юздан ортиқ чарм қўлқоп устаси ғолиблик учун куч синашди.

Ўн вазн тоифасида ўтказилган нуфузли мусобақанинг олтин медаллари Ўзбекистон ва Россия терма жамоаларига насиб этди.

91 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда моҳир боксчимиз Мирзоҳид Абдуллаев мезбонлардан Арби Мадаевни 11:10, Мурод Далхаевни 16:6, Александр Караказянни 11:5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга чиқди. Ҳал қилувчи беллашувда ҳамюртимиз яна бир россиялик боксчи Шамил Маташев устидан 12:9 ҳисобида зафар қучиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Терма жамоамиз ҳисобига иккинчи олтин медални келтирган Ҳасанбой Дўстматов 49 килограмм вазн тоифасидаги учрашувларда рақибларини катта устунлик билан енгди. Мусобақани чорак финалдан бошлаган боксчимиз дастлабки икки жангда латвиялик Дмитрий Захаровдан 18:3, россиялик Батор Саголуевдан 18:9 ҳисобида устун келди. Финалда эса беларуслик Сирен Бадмаевни муддатидан олдин – иккинчи раундда мағлубиятга учратиб, халқаро турнир ғолиби бўлди.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 17:29, 04.09.2012.
Ўқилди: 5914 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.