Португалия терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Жоау Канселу ФИФА талқинига кўра рамзий терма жамоа ҳақида гапирди.
“Бу жамоада менинг севимли футболчим ким? Менга Лионел Месси ва Килиан Мбаппе ёқади. Лука Модричга эса ҳамдардман. Агар мен энг яхши ўйинчини танлаганимда, овозимни хорватга берган бўлардим", - дея португалиялик футболчининг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Эслатиб ўтамиз, Жоау қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартирган эди. У "Манчестер Сити"дан ижара асосида "Бавария"га ўтди.