Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

Хави: Агар "Альмерия"ни мағлуб этганимизда Ла Лига тарихидаги энг яхши натижани кўрсатган бўлардик"

Баҳо:
+1 | -

Хавининг фикрича, "Барселона"нинг бу мавсумдаги муваффақияти етарлича баҳоланмаган.

"Барселона" бош мураббийи "Реал"га қарши Испания кубоги ярим финали олдидан бу ҳақда фикр билдирди.

"Бизда олтин имконият бор. Бу бизнинг менталитетимиз. Шу пайтгача биз яхши курашдик, "Реал"га қарши ҳам шундай қиламиз. "Барселона" бизнинг ўйин моделимизни кўрсатмоқчи. Биз тўғри йўлдамиз.

Мен клубни ва унинг атрофидаги муҳитни яхши биламан. Танқид қаердан келганини тушунаман. Бу менга таъсир қилмайди. Умид қиламанки, мавсумни ажойиб ўтказаётган футболчилар ҳам. Агар "Альмерия" устидан ғалаба қозонганимизда, 23-турдан кейин Ла Лига тарихидаги энг яхши натижани кўрсатган бўлардик. Бу ҳақда кам айтилган.

Биз ажойиб имкониятни қўлдан бой бердик. Лекин биз яхши ҳолатдамиз", - деди Хави.

Бугун, 2 март куни тунда Испания кубоги ярим финалида “Реал” ва “Барселона” жамоалари “Сантьяго Бернабеу”да ўйнайди. Жавоб ўйини 5 апрель куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:50, 02.03.2023.
Ўқилди: 1299 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [6641]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2778]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2764]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2730]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2601]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1876]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [1751]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1595]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1584]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1573]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.