Кириш Регистрация

«Пахтакор» Таймазовни табриклади

Баҳо:
+ | -

Лондон Олимпиадасида мамлакатимиз ҳисобига ягона олтин медални келтирган Артур Таймазовни "Пахтакор" ФК табриклади.
   
Олимпиадаларда Ўзбекистон терма жамоасига жами 3та олтин ва битта кумуш медални келтирган Таймазов мустақиллик йилларида юртимиз довруғини жаҳонга таратган энг машҳур спортчилардан бири ҳисобланади. Лондонда у барчамизни қувонтирган ҳолда учинчи бор Олимпиадада тенгсиз курашчига айланди. Ўтган куни "Пахтакор" ФК вице-президенти Самвел Бабаян Артурни қўлга киритилган ютуқ билан табриклаб, унга жамоамизнинг учинчи рақамли футболкаси (Олимпиададаги 3та олтин медални ифодалаган), жамоа шарфи ҳамда клуб рамзи туширилган махсус лаганни тақдим этди.

Самвел Вячеславович қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
— Ватан учун хизмат қилиш, унинг муваффақиятларига ҳисса қўшиш Ўзбекистон фуқароси ҳисобланган ҳар бир инсоннинг бурчидир. Агар барчамиз Ватан олдидаги бурчимизни англаб етсак, онгли равишда унинг тараққиёти учун хизмат қилишимиз шарт. "Пахтакор" клуби номидан Артур Таймазовга унинг юртимиз довруғини дунёга ёйишда қилган хизматлари олдида таъзим қиламан.

Биз клуб номидан Таймазовга бундан кейинги халқаро мусобақаларда ҳам Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишда давом этишини тилаб қоламиз.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 18:39, 05.09.2012.
Ўқилди: 5750 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [4980]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4058]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3326]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3283]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3193]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [2889]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2830]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2567]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2541]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2292]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.