Испания кубоги нимчорак финалининг дастлабки ўйинида «Реал Мадрид» «Сантьяго Бернабеу»да Каталониянинг «Барселона» клубини қабул қилди.
Учрашув 1:0 ҳисобида «кўк-анорранглилар»нинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Учрашув тақдирини биринчи бўлимда ҳимоячи Эдер Милитао томонидан киритилган автогол ҳал қилди.
Эътиборлиси, «қироллик» клуби 1970 йилдан буён мамлакат кубоги доирасида ўз майдонида «кўк-анорранглилар»ни мағлуб эта олмаяпти.
Ўшандан бери жамоалар «Сантьяго Бернабеу»да ўнта ўйин ўтказган ва мадридликлар ҳеч қачон ғалаба қозона олмаган.