Январь ойида сафдан чиққан жазоирлик ҳимоячи Исмоил Беннасер "Милан" машғулотларига қайтишга тайёр. У жароҳатидан фориғ бўлди ва умумий дастур билан машғулотларга киришди.
Бу ҳақда Беннасер шахсан ижтимоий тармоқларда ёзган. "Мен қайтдим, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ мотивацияга эгаман", - деди жазоирлик футболчи.