Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Фирмино "Ливерпул"ни тарк этиши жуда ачинарли

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик футболчи Юрген Клопп учун ажралмас футболчи эди. У бўлмаганида клуб бунчалик кўп совринларни қўлга киритмаган бўларди.

Роберто Фирмино жорий мавсум охирида "Ливерпул"ни текинга тарк этади. Бразилиялик футболчи шартномани узайтирмасликка қарор қилди, чунки у ҳаёти ва фаолиятида янгилик қилмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports Germany журналисти Флориан Плaттенберг ёзди. Манбанинг ишончлилигига шубҳа йўқ, чунки Плеттенберг Маненинг "Бавария"га ўтиши ҳақида биринчи бўлиб хабар берган эди.

Ҳужумчи бу мавсумда асосий таркиб ўйинчиси бўлишни тўхтатди, чунки у қариди ва бироз фотмадан чиққди. Роберто саккиз йилни "Энфилд"да ўтказди. 2015 йилнинг ёзида мерсисайдликлар раҳбарияти “Хоффенхайм”га футболчи учун 40 миллион евро тўлаганида, 23 ёшли ҳужумчи клуб афсонасига айланишини ҳеч ким тасаввур қила олмасди.

Бобби ("Ливерпуль" мухлислари Фирминони шундай аташади) клубдаги саккиз йиллик фаолияти давомида 7 та соврин ютган ва шу кунгача 352 та ўйин ўтказиб, 107 та гол урган ва 78 та голли узатмани амалга оширган.

Аммо совринлар ва статистикадан ҳам муҳими шундаки, ушбу саккиз йил ичида "Ливерпул"да бунчалик ақл-заковат, техника ва кўп қирралиликни ўзида бирлаштирган бошқа футболчи бўлмади(Салоҳ бундан мустасно, албатта). Фирмино кўп мавсумларда Юрген Клопп учун ажралмас футболчи бўлиб келган.

Ақл-идрок ва ўйинни тушуниш туфайли Бобби қолган шерикларга қачон босимга ўтиш кераклигини кўрсатди ва ўзи ҳам Салоҳ ва Мане гол уриши учун рақиб ҳимоячиларини кўп чалғитар эди.

"Ливерпул"нинг собиқ ўйинчиларидан бири ўз вақтида The Athletic нашрига аноним тарзда Клопп жамоасининг кучи ҳақида гапириб берди: "Фирмино ҳимоячиларни майдоннинг улар бўлишни истамайдиган қисмига олиб боради. Агар сиз унга ҳаддан ташқари эргашсангиз, Мане ва Салоҳ дарҳол орқангиздаги бўш жойдан фойдаланишади. Бобби иккита ўйинчини бирлаштиради. У "Ливерпул"ни майдонда қўшимча футболчига ўхшатиб қўйди".

У ҳеч қачон "Ливерпул"нинг асосий юлдузи ҳисобланмаган, аммо деярли барча саккиз йил давомида у ажралмас бўлиб қолди. Буни Жоргино Вейналдум жамоаси 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Барселона"га қарши биринчи ярим финал ўйинидан кейин яхши таърифлаган. Фирмино жароҳати туфайли ўйинда иштирок этмади ва Вейналдум ҳужумчи позициясини эгаллади: “Ўйиндан кейин Робертони янада ҳурмат қилдим. Мен унинг ҳужумчи сифатидаги ишини аввал ҳам ҳурмат қилгандим, лекин ўша учрашувда янада чуқурроқ тушундим. Биз у билан "Барселона" ўйинидан кейин гаплашдик ва мен уни бутун мавсум давомида ҳужумчи сифатида ўйнагани учун қанчалик миннатдор эканлигимни айтдим”.

Виржил ван Дейк Фирминони ўзи бирга ўйнаган энг яхши футболчи деб атаган. Юрген Клопп эса Салоҳ ва Манедан фарқли ўлароқ, бразилияликни ҳар куни жаҳон даражасидаги футболчи эканлигини айтди. Аммо унинг аҳамиятини энг яхши таърифлаган Питер Крауч эди: "Фирмино - мукаммал шерик. У Премьер-лиганинг энг яхши ҳужумчиси. Салоҳ ва Мане жуда кўп гол уришди, чунки уларда шундай шерик бор.”

Киритилди: 23:58, 03.03.2023.
Ўқилди: 4569 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.