Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Нейтрал нигоҳ — касални яширгандан фойда йўқ

Баҳо:
+ | -

Учрашув якунлангач ҳар бир мураббий ёки футболчида у ким бўлишидан қатъи назар ўйин ҳақида субъектив фикрини билдириш ҳуқуқи мавжуд. Яъни, хоҳ ҳакамнинг адолатсиз қарорлари, хоҳ майдоннинг салбий сифати ёки бўлмаса ташкилий масалалар ҳақида гап кетар экан ҳақоратомуз оҳангда айтилмаса бўлгани. Фикр билдириш мураббийнинг ўша касб доирасидан келиб чиқиб шахсий имконияти аслида.

Халқаро турнирларда риоя қилинувчи барча учун умумий мазмундаги қонун-қоидаларни ҳар бир мамлакат ўзидаги мавжуд баланс ҳамда тизгиндан келиб чиқиб ўзгартириши ҳам мумкин. Бу нормал ҳолат. Биздаги футбол қатламининг аксар қисмида ҳакамлар ва футбол расмийларига нисбатан ўта ҳам салбий мафкура ҳукмрон. Ички чемпионат баҳсларида мураббийларнинг реферилар бўйича эътирозлари агар асосли бўлса, ёзма баёнот шаклида кўриб чиқилади, унда ҳам бу нарсаларга ОАВ ҳамда мухлислар олдида жар солинавермайди. Бизда футбол расмийларининг обрўсизлантирилишига йўл қўйилмайди ва бу жуда ҳам яхши.

Тожикистон мураббийининг интервьюсига келадиган бўлсак, у ўз ҳуқуқидан фойдаланди холос. Нейтрал кўз билан қаралса, унинг ҳам гапларида жон бор. «Ўзининг сунъий майдонларидан хабар олсин, машҳур анжуманларда ҳам сув қўйилмаганку» қабилида фикрлаш анча бачака ҳамда баҳона холос.

Қўшниларимиз билан бўладиган доимий рақобат ҳамда турли тортишувлар ўз йўлига, умуман бошқа масала. Ҳақиқий футболни севувчи мамлакатга майда гаплар ярашмайди ва улар жуда ҳам кичик деталларгача эътиборли бўлади. Акс ҳолда камчиликларимиз дарвоза тўрларимиздаги тирқишдан каттароқ оқимда сизиб чиқаверади. Фикрларнинг ноўрин инқилоби зараримизга ишлаши тайин.

Мусобақа ёмон ўтмаяпти. Яхши кайфиятда тугайди ҳам албатта.

 

Юсуфбек Сайдалиев

Киритилди: 06:09, 04.03.2023.
Ўқилди: 2632 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6679]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3124]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3041]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2232]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2024]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1921]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1821]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1818]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1613]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1555]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик