Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) клубларнинг молиявий ишларини диққат билан кузатишда давом этмоқда.
УЕФА Европа бўйлаб 11 та клубни "кечиктирилган қарзлар учун" жаримага тортди, деб хабар бермоқда AP News нашри.
Энг жиддий жазо Руминиянинг "Клуж" ва "Любляны Олимпик" (Словения) жамоаларига таҳдид солмоқда. Бу клублар 2027 йилгача бир мавсумга еврокубокларда иштирок этишдан дисквалификация қилиниши мумкин. Уларга молиявий мақсадларга эришиш учун бир ёки икки йиллик синов муддати берилди. Бундан ташқари, “Клуж” 250 минг евро, “Олимпия” эса 100 минг евро миқдорида жаримага тортилди.
Хорватиянинг "Осиек" ва "Риека" клублари ҳам жазоланди. Клублар ўтган мавсумдан бери қарздор ва бу мавсумда Конференциялар лигаси мукофот пулларидан маҳрум бўлишди. Бошқа жарималар 10 000 евродан 150 минг еврогача бўлган. Бундай жарималарни "Арис" (Греция), "Астана" (Қозоғистон), "Борац Баня-Лука" (Босния ва Герцеговина), "Флориана" (Мальта), "Коньяспор" (Туркия), "Қизил-Жар" (Қозоғистон) ва "Вальмиера" (Латвия) клублари тўлаши керак.