Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўзбекистон оқ, Кувайт қизил рангли либосда ўйнайди

Баҳо:
+ | -
Фото: Twitter.com/SanjarRizayev

Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги ўртоқлик учрашуви арафасида, 5 сентябрь куни ЎФФ Терма жамоалар марказида ҳар иккила терма жамоа раҳбарлари ўртасида митинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ҳамда Кувайт терма жамоалари менежерлари иштирокида ўтказилган митингда 7 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик учрашуви билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновнинг маълум қилишича, ўйинни ўзбекистонлик ҳакам, Осиёнинг тўрт карра энг яхши ҳаками Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Маълумот ўрнида, бу Равшан Эрматов фаолиятидаги Ўзбекистон терма жамоаси иштирокдаги тўртинчи ўйин бўлади. Эрматов бунгача 2007 йили ўтказилган Ўзбекистон – Озарбойжон (0:0) ва Ўзбекистон – Эстония (0:0), 2008 йили ўтказилган Ўзбекистон – Иордания (4:1) ҳамда 2009 йили ўтказилган Ўзбекистон – Эрон (0:0) халқаро ўртоқлик ўйинларини бошқариб борган.

Митингда аниқлик киритилдики, ФИФА тақвимидан ўрин олган халқаро ўртоқлик учрашувларида олтитагача захирадан фойдаланиш мумкин. Ушбу қоида Ўзбекистон ва Кувайт терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳам истисно қилинмайди. Ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси анъанавий оқ рангли либосларда ҳаракат қилса, Кувайт терма жамоаси қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Митингда ўйинолди расмий машғулотлари вақти масаласига ҳам аниқлик киритилди. Унга кўра, дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси 6 сентябрь куни соат 17:30да, Кувайт терма жамоаси эса 18:30да «Пахтакор” марказий стадионида машғулотларни ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Кувайт терма жамоалари ўртасидаги ўйин 7 сентябрь куни соат 18:00да бошланади.

Маълумот ўрнида
Ўзбекистон ҳамда Кувайт терма жамоалари шу кунгача беш марта ўзаро майдонга тушишган бўлиб, ҳар бир терма жамоа икки марта ғалаба қозонган, 1998 йили ўтказилган энг биринчи ўйинда эса 3:3 ҳисобида дуранг қайд этилган. Умумий тўплар нисбати – 9:9.

ЖЧ-2006 саралаш баҳслари доирасида ўтказилган учрашувларда Кувайт ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Тошкентдаги ўйинда Боб Хоутон қўл остида майдонга тушган Ўзбекистон 3:2 ҳисобида зафар қучиб, саралашнинг плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритганди.

Осиё Кубоги-2011да Ўзбекистон ҳамда Кувайт терма жамоалари бир гуруҳдан ўрин олишганди. Ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси Максим Шацких ҳамда Сервер Жепаровнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Ҳозирча сўнгги бўлиб турган ва 2012 йилнинг январь ойида Кувайт пойтахтида ўтказилган ўртоқлик учрашувида эса Вадим Абрамов қўл остида ҳаракат қилган Ўзбекистон терма жамоаси 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:40, 06.09.2012.
Ўқилди: 5108 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.