Кириш Регистрация

Равшан Ҳайдаров: «Қизил карточка туфайли ўйин услубимиз ўзгарди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё Кубоги 2-тури доирасида кечган Ироққа қарши ўйиндан (1:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида
— Ушбу ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим бўлганлиги сабабли дастлабки дақиқаларидан қизғин ўтди. Қизил карточка туфайли ўйин услубимиз ўзгарди. Шундай бўлса-да йигитлар масъулият билан ҳаракат қилиб, ғалаба учун охиригача курашди.

Абдураззоқовнинг алмаштирилиши ҳақида
— У ҳеч қандай жароҳат олгани йўқ, Нодир ўйинга мослашишга бироз қийналди. Айрим вазиятларда хатоларга йўл қўйди. Шу сабабли биз уни алмаштиришга қарор қилдик.

Қизил карточкадан кейинги ўйин
— Бир киши кам бўлиб қолганимиздан сўнг қарши ҳужумда ўйнашга ўтдик. Ироқ ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. Улар яккакурашларда яхши ўйнади. 10 киши қолган ҳолда ҳам 2-3 та вазиятлар ярата олдик, бироқ улардан фойдаланолмадик. Дарвозабонимиз эса бугун ажойиб ўйин намойиш этди. Қизил карточкага келсак, бу вазиятни ўзимиз қайта кўриб, таҳлил қиламиз.

Чорак финалда тушиш эҳтимоли бўлган рақиблар ҳақида
— Биз бугун муҳим 3 очкони қўлга киритдик, “B” гуруҳида ҳам қизиқарли курашлар бўлмоқда. Ўрганишга келсак, албатта ўрганиб бормоқдамиз.

Индонезия билан ўйин ҳақида
— Фарғонада бўладиган ўйин ҳам муҳим ҳисобланади. Чунки барча жамоаларда ҳали имконият бор, улар ғалаба учун майдонга чиқади.

Бугун биз катта куч сарфладик. Футболчилар эмоционал жиҳатдан ҳам толиқдилар. Шифокорларимиз тикланиш устида ишлашади. Умуман олганда, кейинги учрашувга ҳам режа асосида тайёргарлик олиб борамиз.

Киритилди: 22:39, 04.03.2023.
Ўқилди: 3621 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик