Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинолди машғулотларини ўтказди

Баҳо:
+ | -

6 сентябрь куни Ўзбекистон ва Кувайт терма жамоалари “Пахтакор” марказий стадионида расмий ўйинолди машғулотларини ўтказишди.

7 сентябрь куни “Пахтакор” марказий стадионида Ўзбекистон ҳамда Кувайт терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Ўйиндан бир кун аввал, белгиланганидек, расмий ўйинолди машғулотлари ўтказилди. Биринчи бўлиб машғулотларни Миржалол Қосимов шогирдлари ўтказишди.

Миржалол Қосимов Кувайт, шунингдек, ЖЧ-2014 саралаши доирасида Жанубий Кореяга қарши бўлиб ўтадиган ўйинлар учун жами 23 нафар футболчини таклиф қилган бўлиб, 6 сентябрь кунги машғулотларда уларнинг барчаси иштирок этди. Терма жамоа шифокори Аброр Пирриев берган маълумотга кўра, футболчилар соғ-саломат ва уларнинг барчаси бўлажак ўйинда майдонга тушишга тайёр.

Машғулот давомида футболчилар икки таркибга бўлиниб, куч синашишди. Биринчи таркибда қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: Игнатий Нестеров – Ислом Иномов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Шоҳруҳ Гадоев, Санжар Турсунов, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов (каттаси), Александр Гейнрих, Владимир Шишелов.

Бунга қарши қуйидаги футболчилар тўп суришди: Муроджон Зуҳуров - Акмал Шораҳмедов, Артём Филипосян, Станислав Андреев, Фозил Мусаев, Лутфулла Тўраев, Вадим Афонин, Александр Гейнрих, Улуғбек Бақоев, Марат Бикмаев, Жасур Ҳасанов (кичиги). Ўйин давомида Мурод Зуҳуров ўрнига Сардор Қобулжонов ҳам ҳаракат қилди.

Маълумот ўрнида, 6 сентябрь куни, куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Кувайт терма жамоалари менежерлари иштирокида митинг ўтказилиб, ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси оқ, Кувайт эса қизил либосда ҳаракат қилиши келишиб олинганди.

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Кувайтга қарши ўйин олдидан ўтказган сўнгги расмий ўйинолди машғулотидан олинган фотолар билан танишишингиз мумкин (суратлар муаллифи – Ҳасан Пирмуҳамедов).


Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ва унинг ёрдамчиси Шуҳрат Мақсудов.


Кувайт терма жамоасига қарши ўйин арафасида терма жамоа аъзоларининг кайфияти аъло даражада.


Владимир Шишелов 2007 йилнинг март ойидан бери биринчи марта Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида майдонга тушиши мумкин.


Ўз вақтида Ўзбекистон олимпия терма жамоасига сардорлик қилган Вадим Афонин асосий термада ҳам дебют қилиш имкониятига эга.


Кувайт ҳамда Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўйинларга жами 8 нафар легионер чақирилди.


Иорданияга қарши ўйинларни ўтказиб юборган Александр Гейнрих бўлажак ўйинларда асосий роллардан бирини ижро этишига шубҳа йўқ.


Терма жамоа машғулотларида уч дарвозабон - Игнатий Нестеров, Мурод Зуҳуров ҳамда Сардор Қобулжонов иштирок этди. Улардан сўнггиси (чапдан биринчи) терма жамоада дебют қилиши мумкин.


Жароҳати сабаб Иордания сафарида иштирок эта олмаган Анзур Исмоилов бу сафар ҳимоянинг ишончли қўрғони бўлиши кутилмоқда.


Чапақай Жасур Ҳасанов ва Марат Бикмаевдан умид катта.


Миржалол Қосимов.

 
Суратлар муаллифи - Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎФФ матбуот хизмати).
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 21:26, 06.09.2012.
Ўқилди: 5734 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.