Кириш Регистрация

Ла лига. «Реал» Андалусияда қоқилди ва «Барса» билан фарқ яна ошди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатнинг 24-турида “Реал” 5 март, якшанба куни “Бетис” майдонида меҳмон бўлди.

Биринчи бўлимда ўйин назорати мадридликлар томонида бўлди, бироқ Карло Анчелотти шогирдлари рақиб дарвозаси томон йўл тополмади. Иккинчи бўлимда ҳам “Реал” вакиллари катта устунликка эга бўлишига қарамай, тўп киритишнинг уддасидан чиқмади. Ўз навбатида, андалусияликлар ҳам матонатли ўйин намойиш этишди ҳамда юзага келган 2-3 та вазиятни голга айлантира олишмади.

Шу тариқа, кетма-кет иккинчи турда очко йўқотган “Реал”нинг пешқадам “Барселона” билан очколардаги фарқи 9 тага етди. Кейинги турда “қаймоқранглилар” “Эспаньол”га қарши баҳс олиб боради.

Ла лига, 24-тур баҳслари
5 март, якшанба
“Бетис” – “Реал Мадрид” 0:0
“Бетис”: Браво, Сабали, Песселя, Луис Фелипе, Миранда (Абнер, 87), Руибал (Хоакин, 87), Вильям Карвалю (Guardадо, 80), Родригес, Родри, Перес (Луис Энрике, 71), Иглесиас (Виллиан Жозе, 71).
“Реал Мадрид”: Куртуа, Рюдигер, Милитао, Вальверде, Камавинга (Начо, 63), Кроос (Родригес, 87), Тчуамени (Себальос, 64), Васкес (Карвахаль, 59), Бензема, Родриго, Винисиус Жуниор.
Огоҳлантиришлар: Камавинга (25), Вильям Карвалю (45), Сабали (51), Иглесиас (51), Родриго (59), Милитао (59), Винисиус Жуниор (84).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 03:10, 06.03.2023.
Ўқилди: 3591 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9193]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4622]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4278]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4129]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3317]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3079]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3057]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2721]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2565]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2379]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик