Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Месси илк клубига қайтиши мумкинми? — мураббий жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Ньюэллс Олд Бойз» бош мураббийи Габриэль Хайнце «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессининг жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

«У ҳақидаги саволлардан уяламан. У қайтиш ёки қайтмасликни фақат ўзи ҳал қилади. Бу унинг танлови, ҳеч ким қайтишга мажбур эмас.

Илтимос, Мессини тинч қўйинг, у бизни хурсанд қилишда давом этсин ва қаерда бўлмасин бахтли бўлсин», - деди Хайнце.

Мессининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Шунингдек, ОАВ у парижликларнинг шартнома бўйича молиявий жиҳатларидан қониқмагани ҳақида хабар берган эди.

Олдинроқ Мессининг отаси «Барселона» президенти Жоан Лапорта билан музокара ўтказгани, унда аргентиналик футболчининг Каталония клубига қайтиши масаласи муҳокама қилингани ҳақида хабар берилганди.

35 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсумда «ПСЖ» сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:23, 06.03.2023.
Ўқилди: 2547 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5466]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4504]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3425]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3133]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3054]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2997]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2970]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2777]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2344]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик