Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Рой Кин: "Цирк яна "Манчестер Юнайтед"га қайтди"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ сардори Рой Кин "қизил иблислар"нинг АПЛ доирасида "Ливерпул"га қарши ўйинини "цирк" деб атади.

"Бу мени "Манчестер Юнайтед"да доим безовта қилган нарса. Ўтган ҳафта улар кубокни қўлга киритишди, улар кўп байрам қилишди ва мен бунинг учун ҳеч қачон жамоани айбламайман. Лекин кейин улар "Вест Хэм"га қарши тўқнаш келишди ва цирк "Манчестер Юнайтед"га қайтиб келди. Мен ўша ўйинда эдим.

Бугун мен иккинчи бўлимга кириб келаётган футболчиларни кулиб, ҳазил қилишаётганини кўрдим. Сиз "Энфилд"да 1:0 ҳисобида ортда қоляпсиз, аммо стадион ходимлари, дарвозабонлар мураббийи билан кулиб, ҳазиллашиб ўтирибсиз. Менга бу бемаъни нарсаларни кўриш умуман ёқмайди.

Ҳақиқатан ҳам улар яна циркга айлана олади деб ўйлайман ва тажрибали ўйинчиларга эга бўлган мураббий буни назоратга олиши керак. "Вест Хэм"га қарши (Англия кубогида) ҳам худди шундай бўлди: катта шоу, кўп байрам. Бунинг чораси бор.

"Вест Хэм" етарли даражада яхши бўлмагани учун "МЮ" ҳафта ўртасидаги ўйинда муваффақиятга эришди.

Бу жиддий нарса, ўйин-кулгини унутинг. Қолаверса, иккинчи бўлимда баъзи футболчилар қаршилик кўрсатишни тўхтатдилар. Ўйлайманки, ўйин тугаганидан кейин улар энди завқланишмади", - деди Кин Sky Sports нашрига.

Киритилди: 13:03, 06.03.2023.
Ўқилди: 3156 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [2753]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2721]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2521]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2189]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1831]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1814]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1676]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1593]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1455]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1373]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик