Кириш Регистрация

Рафинья: "Фати пенальтини тепмагани учун ғазабланди, лекин ўйингача ҳаммаси ҳал бўлганди"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" вингери Рафинья Диас кечаги "Валенсия"га қарши ўйиндаги пенальтини нима учун Ансу Фати эмас, Ферран Торрес тепганини тушунтирди. Эслатиб ўтамиз, Торрес 55-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади.

"Ўйиндан олдин пенальтини ким тепишини аниқ белгилаб олгандик. Ансу зарба бермоқчи бўлганини ва имкониятни қўлга кирита олмай ҳафсаласи пир бўлганини тушунаман, бироқ ҳаммаси ўйин бошланишидан олдин ҳал бўлди" - деди Рафинья.

"Барселона" кеча "Валенсия"ни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди. Айнан Рафинья 15-дақиқада боши билан гол урди.

Киритилди: 15:18, 06.03.2023.
Ўқилди: 2399 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.