Килиан Мбаппе "Нант" ҳужумчиси Игнатиус Ганагони қизининг ўлимидан сўнг қўллаб-қувватлади.
Беш ёшли қизалоқ февраль ойининг биринчи ярмида касаллик туфайли вафот этди. Футболчи у билан хайрлашишга улгурмади ҳам.
"Нант"га қарши ўйинда (4:2) Мбаппе "ПСЖ" учун гол уриш бўйича рекордни янгилади. Мбаппе парижликлар сафидаги 201-голини урган футболкани ўйиндан кейин Ганагога совға қилди.