Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Россиянинг икки клуби Ҳусановга қизиқиш билдирган эди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи футбол агенти Ғайрат Ҳасбиуллин футболчига қизиқиш билдирган Россия клублари номини айтди.

"Қодирнинг ўзи РПЛни танламади. Мен аниқ биладиган «Сочи»дан ташқари, уни «Алания» ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, ўша пайтдаги спорт директори Тимур Демуров. У Ўзбекистондан кўплаб футболчиларни кашф қилган", - дея агентнинг сўзларини Спорт-Экспресс нашри келтирмоқда.

22 ёшли ҳимоячи ўтган йили «Манчестер Сити» сафига бориб қўшилган эди. Ҳусанов «шаҳарликлар» билан 2029 йилнинг июнь ойи охиригача амал қиладиган узоқ муддатли меҳнат шартномасини имзолаган. Футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:48, 08.07.2026.
Ўқилди: 2357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик