Туриннинг “Ювентус” клуби собиқ футболчиси Меҳди Бенатиа клубдаги вазиятни кузатишда давом этмоқда ва унинг фикрича, ўтган ёзда аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибаланинг жамоадан кетиши туринликлар учун катта йўқотиш бўлди.
"Ювентус"да ҳамма уни яхши кўрарди. Мен шахсан унинг кетганидан жуда афсусдаман. У билан раҳбарият ўртасида нима бўлганини билмайман, лекин менимча, у "Рома" мухлислари учун кумирга айланишига ишонади. Нима бўлганда ҳам, бунинг учун ҳамма нарса бор, менимча, унга "Рома" мос келади", - дея футболчининг сўзларини келтиради Италиянинг ITASportPress агентлиги.