Машҳур франциялик собиқ футболчи Кристоф Дюгарри Неймарнинг жароҳати ҳақида гапирди.
Куни кеча "ПСЖ" бразилиялик футболчи уч-тўрт ойни ўтказиб юбориши, яъни бу мавсумда майдонга тушмаслиги ҳақида хабар берганди.
"Бу Кристоф Галтье учун ажойиб имконият, чунки акс ҳолда Неймарни таркибга қўймаслик учун у жасур бўлиши керак эди. Олдинда иккита ҳужумчи бўлса, жамоа мувозанатлироқ бўлади деб ўйлайман. Неймар жароҳати - Галтьенинг омади", - деди Дюгарри RMC Sport нашрига.
8 март, чоршанба куни "ПСЖ" Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги сафар ўйинини "Бавария"га қарши ўтказади.