Леандро Паредес нима учун Лионель Месси Аргентина терма жамоасида қулайроқ бўлганини айтди.
"Биз Леони ўз пойдеворидан олиб ташладик ва унга ўзимиздан биридек муносабатда бўла бошладик. У ўзини жуда қулай ҳис қилди.
Бу жамоанинг ўсиши учун муҳим вазиятга айланди. Бу бизда мавжуд бўлган энг муҳим нарса. Шу туфайли биз кўплаб ютуқларга эришдик. Бу мураббийнинг катта хизматлари. Аргентина терма жамоасида нафақат ажойиб футболчилар, балки ажойиб инсонлар ҳам бор", - деди "Ювентус" ярим ҳимоячиси.
Шунингдек, Паредес Аргентинанинг ЖЧ-2022даги ғалабаси ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди ва Месси билан бир жамоада ғалаба қозониш у учун нимани англатишини айтиб берди.
"Бу ҳар бир боланинг орзуси, мен ҳам унинг ёнида бунга эришдим. Бу ақл бовар қилмайдиган нарса" - деди Паредес.
Гонсало Монтьель ЖЧ-2022 финалида Францияга қарши ўйинда ғалаба қозонган пенальтини аниқ амалга оширганида, Паредес Мессининг ёнида эди. Улар тиз чўкиб, қучоқлашди.
"Бу қандай шараф. Мен унга жаҳон чемпиони бўлдик, деб бақирдим, у барчамизга раҳмат айтди. У: "Мен сизларни яхши кўраман" - деди.
Мен ўзимни унинг дўстидек ҳис қилиш ва у билан кўп мулоқот қилиш бахтига муяссар бўлдим. Биз терма жамоада ва клубда, футболдан ташқарида ҳам кўп нарсаларни бошдан кечирдик. Бизда жуда кўп умумий хотиралар борлиги жуда ёқимли" - деди Паредес.