Майк Ричардс Антонининг "Ливерпул"га қарши ўйинини танқид қилди.
АПЛнинг 26-турида "Манчестер Юнайтед" 0:7 ҳисобида мағлуб бўлди ва 1931 йилдан бери чемпионатдаги энг ёмон натижасини такрорлади.
"Диого Далот ва Антони ўртасида умуман жамоавий иш бўлмади. "Манчестер Юнайтед" ўзини ўн киши билан ўйнагандек ҳис қилди, чунки Антони қанотда ўз ишини бажармаётганди. Эндрю Робертсон ва Трент Александер-Арнольд қанот ҳимоячилари сифатида қанчалик яхши эканини ҳаммамиз биламиз, шунинг учун Антони Робертсонга яқинлашишга ҳаракат қилади деб тахмин қилиш мумкин.
Биринчидан, у Робертсонни кузатиб бормади, у ундан саккиз метр узоқликда эди ва бу кейин нима бўлишини кўрсатди. Антони бу позицияга қайтиши керак эди, лекин у буни қилмади.
У жуда дангаса бўлдими ёки мураббий қарши ҳужумда хавфли бўлиш учун юқорида туришни айтдими, тушунмадим. Ҳар ҳолда, бу қайта-қайта содир бўлди.
"МЮ" тўпни йўқотиши билан Антони шунчаки юрди. Гап "Манчестер Юнайтед" учун энг муҳим ўйинлардан бири ҳақида кетмоқда ва улар тўпни қайтаришганда, у ҳимоячилардан ортда қолиб кетишнинг иложи йўқ, чунки у тўрт ярд офсайдда (1 ярд 0,9144 метрга тенг)", - деди "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Ричардс.