Кириш Регистрация

Ўртоқлик учрашувлари. Бразилия ЖАРни, Испания Саудияни мағлубиятга учратди

Баҳо:
+ | -

Кеча шунингдек, бир қатор терма жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. бўлажак Жаҳонч чемпионати мезбони Бразилия терма жамоаси сўнгги ЖЧ мезбони ЖАР терма жамоаси билан куч синашиб, фақатгина Халк томонидан, 74-дақиқада киритилган гол эвазига ғалаба қозонди.

Амалдаги Европа ва Жаҳон чемпиони Испания терма жамоаси эса 2014 йилги мундиалдан аллақачон умидини узиб бўлган Саудия Арабистони терма жамоаси билан куч синашиб йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бразилия – ЖАР 1:0 (0:0)
Гол: Халк (74).

Бразилия: Диего Алвес, Дани Алвес, Давид Луиз, Марсело (Алекс Сандро, 59), Рамирес, Лукас (Жонас, 71), Ромуло (Паулиньо, 63), Оскар, Деде, Неймар (Арука, 89), Дамиан (Халк, 63).
ЖАР: Кхуне, Тшабалала, Гакса, Кхумало, Чабангу (Р. Летшолоняне, 55), Масенамела, Дикгасой, Сангвени, Сереро (Малулека, 75), Д. Фурман (Машего, 58), Ндлову (Маккарти, 32; Паркер, 43).

Испания – Саудия Арабистони 5:0 (2:0)
Голлар: Касорла (22), Педро (28, 73), Хави (47), Вилья (63, пенальти)

Испания: Вальдес (Касильяс, 72), Хуанфран, Пике (Рамос, 46), Альбиоль, Монреаль, Бускетс (Иньеста, 61), Беньят, Фабрегас (Хави, 46), Касорла (Сильва, 61), Педро, Торрес (Вилья, 53).
Саудия Арабистони: Абдулла, Ал-Беший, Ал-Муса, Хаусауи (Ал-Биши, 81), Жайзавий (Ал-Ҳамад, 64), Ал-Жассим (Аp-Рувайлий, 58), Ад-Доссарий (Ал-Муса, 70), Сауд Харирий, Аҳмад Отайф, Усама ал-Ҳарбий (Аш-Шаҳроний, 86), Аш-Шамроний (Ас-Саҳлавий, 77).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:05, 08.09.2012.
Ўқилди: 5944 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.