Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Поттерга чиқиш эшикларини кўрсатиши мумкин бўлган учрашувга превью

Баҳо:
+ | -

Биз бу жамоаларнинг олдинги ўйини натижасини фақат қисман башорат қилишга муваффақ бўлдик - дортмундликлар ҳақиқатдан ҳам ғалабали сериясини давом эттирдилар, бироқ учрашувнинг ўзи унчалик ҳам голларга бой бўлмади. Энди навбат жавоб ўйинига.

"Челси"

- Жавоб ўйини Лондонда бўлиб ўтади. Бу "аристократлар"га яхши кузор бўлиши керак. Томошабин жамоани олдинга ундайди.

- Гарчи “кўклар” мавсумни ёмон ўтказаётган бўлсалар-да, март ойи бошида "Лидс" устидан ғалаба кузатилди. Феврал ойидаги 5 учрашувда “Челси” атиги 1 та гол урган. Январ ойида статистика бироз яхшироқ - 6 учрашувда 3 та гол. Шу билан бирга, лондонликлар декабрь ойидан буён битта ўйинда биттадан кўп гол уришмади.

- Даҳшатли статистика янги ўйинчилар жамоасининг мақсадларига қўшган минимал ҳиссаси билан мустаҳкамланади. Фақат Жоау Феликс ва Энцо Фернандес самарали ҳаракатлари билан ажралиб туришди. Айни пайтда Михаил Мудрик инглиз гранди таркибида ўз голлари ҳисобини очмади.

- Яқинда раҳбарият Грем Поттернинг қўрқадиган жойи йўқлигини айтишди - "аристократлар"нинг бошлиқлари бош мураббий тушиб қолган вазиятнинг мураккаблигини тушуниши ва уни ишдан бўшатишмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Аммо инсайдерлар бунинг аксини айтишмоқда. Жамоадаги муҳит қизиб бормоқда - кўплаб ўйинчиларнинг захирада қола бошлаганидан норозилиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Клуб раҳбарияти англиялик мураббий борасида март ойининг дастлабки икки учрашувидаги “кўклар”нинг натижаларига кўра қарор қабул қилмоқчи. “Лидс” билан дуел “аристократлар”нинг ғалабаси билан якунланди, бироқ, эҳтимол, Дортмундликлар билан тўқнашув натижаси анча муҳимроқдир.

- Поттернинг ўзи жамоадаги машғулот жараёни сифати ҳақида қайғурмоқда - таянч ўйинчиларнинг кўплиги туфайли ҳаммани тенг жалб қилган ҳолда икки томонлама ўйин ўтказишнинг иложи йўқ. Бу омил немис жамоаси фойдасига бўлиши мумкин.

"Челси"нинг учрашувга тахминий таркиби (4-2-3-1): Арризабалага - Чилвелл, Бадиашиле, Кулибали, Аспиликуэта, Лофтус-Чик, Фернандес, Стерлинг, Феликс, Зиеш, Хаверц.

"Боруссия Дортмунд"

- "Қора-сариқлар" "Челси"га қарши биринчи ўйиндаги режаларини амалга оширишда яхши иш қилишди. Лондонликлар тўпни тез-тез қабул қилишди, бу фақат Эдин Терзич учун фойдали бўлди. Унинг шогирдлари иккинчи рақамда ўйнашни талаб қиладиган шароитда ўзларини ажойиб ҳис қилишади. Натижада меҳмонлар тўпга тез-тез эгалик қилишди, аммо “Боруссия” ўз вазиятларини англаб етди ва Дортмундда ғалабани сақлаб қолди.

- Эдин Терзич шогирдлари жорий мавсумнинг биринчи қисмига нисбатан анча ўзгарди - дортмундликлар ғалабали сериясини 10та ўйинга етказди ва "Челси" билан 1:0 ҳисобидан сўнг "Герта", "Хоффенхайм" ва "Лейпциг"ни енгга олди. Айни дамда фақат “Боруссия” “Бавария”нинг тезлигини ушлаб тура олади. Рақиблар Бундеслигада пешқадамлик учун курашмоқда.

- Тақвим "Боруссия" фойдасига гапиради. "Челси"га қарши ўйиндан сўнг Терзич жамоасининг асосий рақиблари бўлмайди - "Шалке" ва "Кёлн" чемпионлик учун курашдан йироқ ва алоҳида хавф туғдирмайди. "Бавария"га қарши энг муҳим ўйин апрел ойининг бошига белгиланган.

- Айтганча, муаммолар бор. "Боруссия" жавоб ўйинини асосий дарвозабонсиз ўтказишга мажбур бўлади. Кобел мушак жароҳати туфайли майдонга туша олмайди. Карим Адееми ҳам ўйинни ўтказиб юборади - у ҳам жароҳатидан фориғ бўлишга улгурмади.

"Боруссия"нинг учрашувга таҳминий таркиби (4-3-3): Майер - Геррейро, Шлоттербек, Зюле, Вольф, Беллингем, Жан, Ўзжан - Ройс, Аллер, Брандт.

Учрашув бугун Тошкент вақти билан 01:00 бошланиши белгиланган.

 

Киритилди: 22:36, 07.03.2023.
Ўқилди: 1897 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.