Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

«Реал» футболчиси ўз келажагини Мадриднинг асосий жамоасида кўрмаяпти

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда El Chiringuito журналистлари хабар бермоқда.

Манба берган хабарга кўра, футболчи «Сантьяго Бернабеу»да оладиган ўйин вақтидан норози. Шу муносабат билан у бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйламоқда.

Ярим ҳимоячи хизматларига Испаниянинг яна бир топ-клуби «Атлетико» қизиқиш билдирмоқда. «Матрасчилар» жорий мавсум якунида футболчига таклиф билан чиқади.

Себальос жорий мавсум «Реал» таркибида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 10:43, 08.03.2023.
Ўқилди: 2539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик