Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Негрейра иши». Собиқ ҳакам 2020 йилда «Барселона»га VAR тизимида ёрдам беришни таклиф қилгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Испания ҳакамлар қўмитаси вице-президенти 2020 йилда “Барселона”га VAR тизимида ёрдам беришни таклиф қилган.

Аввалроқ каталонияликлар 2016 йилдан 2018 йилга қадар RFEF техник ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага 1,4 миллион евро ўтказгани хабар қилинганди. Клуб бу бўйича баёнот берган ва Футбол федерацияси амалдорига ёш футболчилар ва ҳакамлар ҳақидаги ҳисоботлари учун тўлов амалга оширилганини таъкидлаганди. Шундан сўнг “Барселона” 2003 йилдан бери Негрейрага 4,7 миллион евро тўлагани аниқланди.

Marca нашри “Негрейра иши” борасидаги маълумотларни чоп этишда давом этмоқда. Янги маълумотларга кўра мансабдор каталонияликларга VAR тизимида ёрдам бериш таклифини берган. Гап клуб Негрейрага тўловлар қилишни тўхтатган давр ҳақида кетмоқда.

“Сизга VAR’да ёрдам бераман. Агар бу қизиқ бўлса, мен билан боғланинг”, — деган Негрейра “кўк-анорранглилар” раҳбариятига.

2019/20 йилги мавсумда “Реал” Ла Лигада чемпион бўлган. Худди ўша мавсумда “Барселона” VAR бўйича шикоятлар қолдирган. “Барселона” Негрейранинг таклифини эътиборсиз қолдирган.

“Эспаньол” “Негрейра иши” деб аталаётган воқеа юзасидан турли ОАВда чоп этилган маълумотлардан хавотирда эканлиги, “Атлетико” эса Ла Лиганинг барча жамоаларидан норозилик ва қораловчи қўшма баёнот беришини хоҳлаётгани маълум бўлганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:08, 08.03.2023.
Ўқилди: 3839 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [7438]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5226]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3218]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2918]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2889]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2186]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2150]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1456]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1336]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1193]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик