Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Иордания устози: "Бугун биз биз бир бутун оилага айландик"

Баҳо:
+ | -

Юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Бугун C гуруҳида ҳам 3 тур баҳслари ўтказилди. Унда Иордания ва Уммон ёшлари тўқнаш келишди. Ўйин 0-0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Баҳс якунида ҳар икки жамоа мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтди. Гуруҳда 3 та тур натижасига кўра, Иордания  4 очко тўплаган ҳолда кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Шунча очко йиғган Уммон эса гуруҳда қолиб кетди. Уммонликлар устози Давид Гордо бу ҳақида шундай дейди:

"Аввало, рақибни кейинги босқич билан табриклайман. Ўйин қийин кечди. Жуда ҳам гол уришга ҳаракат қилдик. Бизга бу ўйин тажриба бўлади. 

Қандай ўзингизни ҳис қиляпсиз? Ўзингиз учун нималар олдингиз?

Ўйлайманки, бу турнир бизга дарс бўлди. Рақиб анча кучли эди. Ғалаба ўз қўлимиздалигини билардик. Вазиятлар кўп эди. Аммо қарор қабул қилишда муаммоларга дуч келдик. Келажакда, муаммо ва камчиликлар устида ишлаймиз.

Ташкилотчилик борасида қандай муаммоларга дуч келдингиз?

"Ҳаммаси ажойиб. Об-ҳаво, одамлар, муҳит. Аммо бизга энг катта муаммо туғдирган нарса, бу машғулотлар майдонларининг қониқарсиз эканлиги эди. Бундай майдонларда, ўйинчиларнинг жароҳат олиши ҳеч гап эмас".

Шунингдек, Иордания бош мураббийи Ислом Жамил Алдиабат ҳам фикрлари билан ўртоқлашди:

"Ҳаммага ассалому алайкум. Бу ўйиннинг якунидан жуда ҳам хурсандман. Бугунги рақиб жуда ҳам кучли эди. Уммон бизга қаттиқ қаршилик кўрсатди. Аммо кучли ирода билан биз ўз мақсадимизга эришдик. Айтишим керакки, ушбу баҳс нафақат мен, балки футболчилар учун ҳам ўта муҳим учрашув эди. Уммон доимо рақибларни қийнай олган.

Ҳозир кейинги баҳсларни ўйлашимиз керак. Рақибнинг руҳияти ўта кучли экан. Аммо бизда яхши интизом бор эди. Бу орқали керакли натижага эриша олдик деб ўйлайман. Бугун биз бир жамоа каби эмас, балки бир оиладек, ака-укалардек ҳаракат қилдик. Кейинги рақибларни кучли бўлишини биламиз. Аммо биз ҳар қандай ўйинга тайёрмиз".

 

Исматов Ж.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:48, 08.03.2023.
Ўқилди: 1399 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5430]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4586]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3477]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3039]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2775]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2427]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2369]

Родри операция қилинади [1931]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1920]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [1856]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик