Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Суперлига. «Навбаҳор» - «Металлург» (превью)

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 2-турида «Металлург» сафарда Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Мазкур жамоалар ўзаро 52 марта куч синашган: 23 та ўйинда «Навбаҳор», 13 та учрашувда «Металлург» ғалаба қозонган, 16 та баҳс дуранг натижа билан интиҳо топган. Тўплар фарқи – 73:51, водий жамоаси фойдасига.

Наманганда ўтказилган ўйинларда тўлиқ устунлик мезбонлар томонида: 19 та ғалаба, 6 та дуранг, 1 та мағлубият.

Жамоаларнинг Наманганда ўтказилган сўнгги бешта учрашуви:

21.06.2022.  «Навбаҳор» – «Металлург» – 0:0
05.11.2021.  «Навбаҳор» – «Металлург» – 1:0
19.10.2020.  «Навбаҳор» – «Металлург» – 1:1
19.05.2019.  «Навбаҳор» – «Металлург» – 0:0
23.09.2018.  «Навбаҳор» – «Металлург» – 0:0

«Навбаҳор» ҳақида
«Навбаҳор» мамлакатимизнинг кучли жамоаларидан бири саналади: Ўзбекистон чемпиони (1996), уч марта Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган (1992, 1995, 1998). Бир марта Суперкубокни қўлга киритган (1999). Шунингдек, чемпионатларимизда 1 марта кумуш, 8 марта бронза медали билан тақдирланган.

Наманган шаҳрида футбол клубига 1974 йилда асос солинган бўлиб, у турли йилларда «Текстильшик» (1974-80), «Автомобилист» (1984-87) номлари билан юритилган. 1981-83 ҳамда 1988 йилдан то ҳозирги кунгача «Навбаҳор» номи билан ўйнаб келаяпти.

Жамоанинг Ўзбекистон чемпионатларидаги тўпурари Шуҳрат Мирхолдиршоев ҳисобланади. У наманганликлар таркибида ўтказган 144 ўйинида рақиблари дарвозасига 127 та гол киритган. У фаолияти давомида жами 222 та гол киритиб, Геннадий Краснитский клуби аъзоси бўлган.

 «Навбаҳор» бугунгача Ўзбекистон чемпионатларида 908 та учрашув ўтказиб, шулардан 421 тасида ғалаба қозонган. 193 ўйинда дуранг қайд этиб, 294 учрашувда ютқазган. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлари нисбати 1463:1058. Чемпионатдаги энг йирик ғалабаси – 10:0 (2006 йил, «Хоразм»). Яна битта эътиборга молик учрашув, бу сермаҳсул ўйини – 10:3 (1996, «Косонсой»). Энг йирик мағлубияти – 0:7 (2009, «Пахтакор»).

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 08:23, 09.03.2023.
Ўқилди: 1124 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.