Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Тоттенхэм»да ўзгаришлар вақти келди. Конте барча масъулиятни ўз зиммасига олиши керак

Баҳо:
+ | -

Кеча «Тоттенхэм» «Милан»га қарши кечган ЕЧЛ баҳсидан сўнг икки ўйин натижасига кўра мусобақани тарк этди. Бу эса «шпорлар»нинг мухлисларини бироз ранжитди. Чунки жамоа бундан олдинроқ «Вест Хэм» ҳамда «Челси»га қарши учрашувларда ўз уйида иккита ишончли ғалабани қўлга киритганди. Гўё Кристиан Стеллини ва унинг жамоаси Италияда Антонио Конте жароҳатидан тузалаётган пайтда вазиятни тўғирлаётганга ўхшарди. Ҳимоя чизиғи бироз мустаҳкамроқ кўринди ва «шпорлар» мавсумни Англия Кубоги доирасида «Шеффильд Юнайтед» ҳамда ЕЧЛда «Милан»га қарши ижобий ўйинлар билан якунлаши мумкин деган таассурот қолдирди.

Бироқ бир ҳафта ўтгач, жамоа турли мусобақалар доирасида уч марта ранжиди. «Шеффильд» ҳамда «Вулвз» тўсиғини енга олмаган «Тоттенхэм» кеча «Милан» билан дуранг ўйнади ва ЕЧЛни тарк этди. Бир йўла иккита турнирдан деярли бир вақтда чиқиб кетган жамоанинг мухлислари албатта, янада ғазабланди ва руҳий тушкунликка тушди. Барчаси тушунарли - тизим ишламаяпти ва тепада ўзгариш вақти келди: Конте кетиши керак ва «шпорлар» буни ҳозир қилишлари зарур.

Маурисио Почеттино 2019 йилнинг ноябрида клубдан кетганидан кейин «Тоттенхэм» менежерларида ҳам ўзгариш бўлди. Жозе Моуриньо 2021 йилнинг апрелигача, Нуну Эшпириту Санту эса «шпорлар» Контени олиб келгунига қадар бир неча ой ишлади. Конте Лондонга келгач, «шпорлар» ниҳоят майдонда ўз чизгиларига эга мураббийни олганга ўхшарди. Олдин Нуно ва ҳаттоки Жозе қўл остида ушбу жиҳатни унчалик ҳам кўрмадик, тўғри Моуриньо «автобус» услуби орқали нималаргадир эришмоқчи бўлди, бироқ ўйинчилар майдонда етарлича масъулиятни ўзларига ололмади. Аммо Конте ҳали ҳам юқори даражада, шунинг учун бу жамоага бироз имконият бериб кўриш керакдек туюлади, айниқса Фабио Паратичи ҳам итальянни бир неча бор қўллаб-қувватлади.

Конте ва унинг ходимларини ўтган мавсум якунига кўра у қадар ёмон натижа қайд этди деб бўлмайди, натижада Англиянинг иккинчи энг яхши жамоаси дея таъриф олди «Тоттенхэм». «Шпорлар»нинг жадвалда юқорига кўтарилиши Премьер-лигадаги бошқа рақибларнинг қайта қуришни бошлаб юборишига сабаб бўлди.

Киритилди: 10:25, 09.03.2023.
Ўқилди: 1615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.