Тито Виланова тузган асосий таркибдан жой ололмаётганган бўлса-да, испаниялик ярим ҳимоячи «Барселона»да ўзини яхши ҳис қилаётганини айтиб ўтди.
Асосий таркибда майдонга тушиш мушкул бўлаётган бўлса-да, Фабрегас «Барселона»да бахтсизлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.
Тито Вилонова ишончига кира олмай, у «Осасуна» ва «Валенсия» билан бўлиб ўтган учрашувларда майдонга тушмади. Фақатгина «Реал» билан бўлиб ўтган Испания суперкубоги баҳсида бор-йўғи 10 дақиқа майдонда пайдо бўлди.
Собиқ «Арсенал» ўйинчиси майдонда кўпроқ ўйнаш истагини борлигини айтди, аммо «Камп Ноу»даги ҳаётидан мамнунлигини билдириб ўтди.
«Хайрли тонг! Мен баъзи бир англашилмовчиликни бартараф этмоқчиман. Мен ўзимни клубда жуда яхши ҳис қилаяпман ва мухлислар ва жамоа мени қўллаб-қувватлашмоқда. Мен ўзимни клубга бахшида қилишим керак деб ўйлайман. Шанба кунини мазмунли ўтказинг» деб ёзади плеймейкер ўз Твиттер саҳифасида.
Фабрегас ҳозирда Испания терма жамоаси билан сафарга отланган бўлиб, Саудия Арабистони терма жамоасини 5:0 ҳисоби билан тор-мор қилди.