Харри Кейн Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган "Тоттенхэм"ни танқид қилди.
Кеча "шпорлар" Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида "Милан" билан дуранг ўйнади (0:0) ва турнирни тарк этди (биринчи ўйин - 0:1).
"Биз кубокларни ютишимиз керак. Бу ҳар доим мақсад бўлиб келган. АПЛда кучли тўртликка кириш мақсади эса ўзимиз хоҳлаган даражада ўйнай олмаётганимиз оқибатидир. Энди бу учун курашишимиз мумкин. Бу бизнинг мақсадимиз бўлади ва умид қиламанки, мавсум охирида бунга эришамиз. Лекин, албатта, бундай клуб учун бу етарли эмас.
Шунчаки кучли тўртликка кириш бу клубда ҳеч кимга, айниқса мухлисларга ярашмайди. Улар ўз фикрларини билдириш ҳуқуқига эга.
Ўтган ҳафта унчалик омадли бўлмади. "Шеффилд Юнайтед"га қарши 1:0 ҳисобидаги ғалабадан олдин (Англия Кубоги 16-раундида) мавсум бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди. Ўтган ҳафтадаги мағлубият қалбимизга ханжар санчгандек, ўзингиз кўриб турганингиздек, биз ҳалигача бундан ўзимизни тиклаганимиз йўқ.
Биз ҳаракат қиламиз, машқ қиламиз, лекин бизга нимадир етишмайди. Биз Европанинг энг яхши жамоаларидан бири бўлиш учун менталитет ва шафқатсиз чанқоқлик ҳақида гапирган эдик. Биз ҳали бунга эриша олмадик", - дейди Кейн.