Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

ЎзПФЛ мутахассислари Қирғизистон лигаси комиссарлари билан учрашув ўтказди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 3 март куни Ўзбекистон ва Қирғизистон Профессионал футбол лигалари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтганди. Ундаги келишув асосида ЎзПФЛ Қирғизистонга икки нафар тажрибали мутахассисларини юборди.

7-8 март кунлари Ўш шаҳрида Қирғизистон чемпионати учрашувларида фаолият олиб борадиган комиссарлар учун ўқув-семинар ташкил этилди. Унда Лиганинг Клубларни ривожлантириш бўлими мутахассислари Онгар Жалимов ҳамда Владимир Назаров иштирок этиб, Лига томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда комиссарлар қандай фаолият олиб бораётгани, уларнинг учрашувнинг бошқа расмийлари билан муносабатлари, Лиганинг жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш учун масъул органлар, давлатнинг бошқа ташкилотлари, футбол клублари билан қандай ишлаётгани каби масалаларда фикр алмашди. Шунингдек, футбол клублари инфратузилмаси, уларни ОФК лицензиялаш талабларига тайёрлаш босқичлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди.  

Шу асосда Қирғизистон лигаси ўз комиссарлари учун аттестация ўтказди. 9 март куни эса Ўшдаги марказий стадионда «Алай» ҳамда «Абдиш-ота» жамоалари ўртасида Суперкубок учрашуви ўтказилди. Эндиликда Қирғизистон Премер-лигасининг 2023 йилги мавсумига тайёргарлик ишлари бошланди.

Маълумот учун, Қирғизистон Профессионал футбол лигаси ҳозирги кунга қадар фақатгина Премьер-лига учрашувларини ўтказиб келади. Қўшниларимиз босқичма-босқич қуйи лига мусобақаларини ҳам ташкил этишни режалаштирган. Эндиликда ҳар икки мамлакат лигалари бу борада ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бориш имкониятига эга.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:46, 10.03.2023.
Ўқилди: 1047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6909]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4806]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3238]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3100]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3100]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2612]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2245]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [2016]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1960]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1855]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик