"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер АПЛнинг жорий мавсумида Юрген Клоппнинг кучли тўртликдан жой олиш имкониятлари ҳақида гапирди.
Сўнгги учрашувларда "қизиллар" жадвалнинг юқори қисмига кўтарилишга муваффақ бўлишди. Айни дамда мерсисайдликлар “Тоттенхэм”дан 3 очко ортда қолиб, бешинчи ўринда бормоқда.
"Ливерпуль" яхши ҳолатда, аммо менимча, "Тоттенхэм" бу мавсумда янада ишончли ўйин кўрсатишда давом этади", - дея Каррагернинг сўзларини келтирмоқда Liverpool Echo