Оғир вазнда WBA, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони Александр Усик "Челси" клуби ва Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Михайло Мудрик ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Боксчининг фикрича, 22 ёшли ярим ҳимоячи Олег Блохин, Игорь Беланов ва Андрей Шевченколар изидан боришга қодир.
"Менимча, Мудрик юз миллиондан сал қимматроқ. Мен бу йигитни кузатяпман. Мен уни биринчи марта U17 ёки U19 терма жамоаларидаги иштирокини кўрганман. Унинг соч турмаги ҳайратланарли. Менга Мудрик ёқади. Ўйлайманки, бу йигит Украинага тўртинчи "Олтин тўп"ни олиб келиши мумкин", — деди Усик.
Охирги марта украиналиклар орасида "Олтин тўп"ни 2004 йилда "Милан"да ўйнаган Андрей Шевченко қўлга киритган. Мудрик "кўклар" сафида олтита ўйин ўтказган, бирортасида ҳам ғалаба қозонмаган.
Лондоннинг сўнгги икки ғалабасида Поттер 22 ёшли украиналикни захира ўриндиғида қолдирди. Бироқ, кейинчалик мураббий Мудрикнинг иқтидорига мухлисларни ишонтирди ва у ҳали ҳам ярим ҳимоячига ишонишини тан олди.