Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокараларни кечиктирмоқчи эмас. The Guardian журналистларига маълум бўлишича, раҳбарият футболчига ультиматум қўйган - у келажаги ҳақида мавсум якунига қадар қарор қилиши керак.
Клуб, шунингдек, агар ярим ҳимоячи молиявий талабларини камайтирмаса, у ҳолда бошқа музокаралар бўлмаслигини таъкидлади. "Аристократлар" Мэйсонни 50 миллион еврога сотишга тайёр. Маунт ва "Челси" ўртасидаги амалдаги шартнома 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.