Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-0 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Конте "Тоттенхэм"да муваффақиятсизликка учради, ҳатто ўйинчилар ҳам исён кўтаришяпти. Антониода ишдан кетиш хавфи борми?

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" хўжайини Даниел Леви шу кунларда қийин аҳволда. Антонио Конте бир ҳафта ичида иккита мусобақадан – Чемпионлар Лигаси ва Англия Кубогидан чиқиб кетди, ва афтидан ҳайдалишга яқин. Лекин бунинг учун пул талаб этилади (Конте анъанавий равишда юқори товонга эга), уни фақат Чемпионлар лигасига чиқиш орқали енгиш мумкин. Антонио ўтган мавсумда тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса, бу йил уни алмаштирувчи ҳам шундай қила оладими? Бу саволга жавоб кўп нарсани ҳал қилади.

“Милан” билан голсиз дурангдан сўнг Антонио таслим бўлгандай гапирди: “Улар мени мавсум якунига қадар ишдан бўшатишлари мумкин. Ким билади дейсиз, балки бошлиқларнинг ҳафсаласи пир бўлгандир”, - деди мураббий матбуот анжуманида. Бундай фикрлар Антонионинг классик гапларидандир, сиз уларни эътиборсиз қолдиришингиз мумкин. Лекин ҳозир бази футболчилар ҳам ундан норози.

Ришарлисон "Милан" билан ўйинда захира ўриндиғида қолди ва шундай деди: "Мен буни тушунмаяпман. Мен учун ҳаммаси яхши ўтди, яхши давр келди, биз “Вест Хэм” ва “Челси”ни мағлуб этдик. Ва тўсатдан у мени захира ўриндиғига қўйиб, "Вулверхемптон"га қарши ўйинда беш дақиқага майдонга туширди. Мен ундан сўрадим, нега бундай бўлди, дея. У жавоб бермади. Менда жароҳат бор эди, тўғри. Лекин майдонга кириб, жонимни беришга тайёрман. Икки ўйинни яхши ўтказдим".

Ҳозирча бошқа ҳеч ким Конте ҳақида ҳеч ким бундай гапимаган эди ва The Athletic маълумотларига кўра, етакчи ўйинчилар қаттиқ ва бир хил машғулотлардан мамнун бўлмаса ҳам, буни режалаштирмайди. Тахминларга кўра, Леви қарор қабул қилишда уларнинг фикрини инобатга олади.

Аммо мухлислар италияликка ишончни йўқотишди. "Тоттенхэм" сўнгги ўн йилликларда совринлар шкафи бўм-бўш бўлган клуб шон-шуҳратига қарамай, бироз бошқача тартибга солинган - натижа эмас, ўйин мухлислар учун биринчи ўринда. "Шпорлар" мухлисларидан бири шундай ёзган: "Клубдан ташқаридагилар нарсаларни нотўғри талқин қилишади. Ҳеч бир ақлли “Тоттенхэм” мухлиси Премьер-лига ёки Чемпионлар лигасида ҳар йили тўртинчи ўринни эгаллашини кутмайди. "Шпорлар" ҳар доим дам олувчи жамоа бўлиб келган, аммо Контенинг футбол услуби зерикишдан бошқа нарса эмас. Мен ҳатто “Милан”га қарши ўйин мавсумнинг энг ёмон соати бўлганини айтган бўлардим”.

Демак, Контенинг қўрқоқ ўйинлари мухлислар томонидан кечирилмайди. Айрим футболчилар аллақачон италияликнинг асосий таркибни шакллантириш ёки машғулот жараёнидаги сиёсатини қораламоқда. Даниел Левини фақат шартномани бекор қилганлик учун юқори товон пули Контени ишдан бўшатишдан тўхтатиб турибди. Қандай бўлмасин, Антонио Контенинг "Тоттенхэм"даги кунлари саноқли қолди, агар у мавсум охирида мўъжиза кўрсатиб, масалан, Премьер-лигада ғалаба қозонмаса - қолган барча вариантлар катта эҳтимол билан унинг истеъфосига олиб келади.

Италиялик мураббий учта трансфер ойнасида деярли 300 миллион евро сарфлади, аммо мавсумдаги натижаларидан ҳеч ким қаноатланмайди. Кулушевски ёки Ришарлисон барқарор юқори савияли ўйин кўрсата олишмади, Контенинг деярли барча трансферларида шундай ҳолат. Келгач, жамоага мустаҳкам пойдевор яратишга, пойдевор қўйишга ёрдам бериш истагини билдирган мураббий буни ёмон уддалади. Бундай пойдеворда "шпорлар" узоққа бормайди.

Жамоага ким келиши керак? Инглиз ОАВ хабарига кўра, "Тоттенхэм" аллақачон изланишда, Леви бошқарувчи директор Фабио Паратичига ўринбосар топиш вазифасини топширган. Асосий номзод Луис Энрике саналади, аммо бошқа номлар ҳам бор. Масалан, Франкфуртнинг “Айнтрахт”идан Оливер Гласнер, “Спортинг”дан Рубен Аморим ёки ҳатто Лучано Спалетти. Барча мураббийлар муносиб ва аллақачон катта муваффақиятларга эришган. Гласнер Европа лигасида ғолиб чиқди, Аморим "Бенфика" ва "Порту"нинг 20 йиллик ҳукмронлигини тўхтатди ва Спалетти Италияда "Наполи" билан нима қилаётгани ўзингизга ҳам аён.

Киритилди: 13:44, 11.03.2023.
Ўқилди: 1559 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.