ЕЛнинг нимчорак босқичи старт олган эди. Биринчи давра баҳсларидан кейин кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди. Қуйида жамоаларнинг имкониятлари чамалаб кўрилган ҳолда, турнирни ютиш учун 10 та фаворит клублар номлари келтириб ўтилади.
1. "МЮ"
"Манчестер Юнайтед" учун кейинги босқич масаласини олиш анча қийин кечди. Негаки, бу жамоа ўтиш ўйинларида қатнашишга мажбур эди. Шундай ҳам бўлди ва тен Хаг шогирдлари "Барселона"ни мусобақадан чиқариб ташлади. Кейинги босқичда дуч келган "Реал Бетис" эса 4-1 ҳисобида мағлуб этилди. Иккинчи даврадан олдин "қизил иблислар"нинг имкониятлари ошиб кетди.
2. "Арсенал"
Тўпчилар АПЛда чемпионликка курашаётгани сабабли Европа лигасини иккинчи ўринга қўйишга мажбур бўлмоқда. Микель Артета Гвардиоланинг "Манчестер Сити"сини етказмаслик учун, бор кучини ички чемпионатга қаратишга ҳаракат қилади. "Арсенал" биринчи даврада "Спортинг" майдонида 2-2 ҳисобида дуранг қайд этди.
3. "Ювентус"
Италия кубогининг ярим финали бир ён, ЕЛ бир ёнга айланди. Ички чемпионатда 15 очкодан айрилган туринликларнинг ёлғиз умиди фақатгина Европа лигасидан бўлиб қолмоқда. Масимилано Аллегри "Фрейбург" тўсиғидан ўтиб олса, ҳаммаси юришиб кетиши мумкин.
4. "Рома"
Бу мавсумда "Рома" А серияда ЕЧЛ йўлланмаси учун қаттиқ кураш олиб бормоқда. Аммо Жозе Моуриньо Европа лигасининг аҳамиятини яхши билади. Ҳархолда, у 2017 йилда бу соврин таъмини тотиб кўрган. Нимчорак финалнинг илк баҳсида пойтахт клуби "Реал Сосьедад"ни 2-0 ҳисобида мағлуб этди.
5. "Севилья"
"Севилья" Ла-лигада жуда ҳам мураккаб даврни бошдан ўтказмоқда. Жамоа турнир жадвалида 17-ўринга тушиб кетган. Андалусияликлар сўнгги 16 талик босқичида "Фенербахче" билан куч синашиб илк ўйинда 2-0 ҳисобида зафар қучди.
6. "Байер 04"
Немислар Бундеслигада жадвал ўртасидан жой олган. Улар ЕЧЛдан тушиб, "Монако"ни ўтиш баҳсида мағлуб қилганди. Нимчоракда эса "Ференцварош" билан тўқнаш келинди.
7. "Унион Берлин"
Яна бир Германия жамоаси ўтиш баҳсларида "Аякс"дан устун келганди. Ҳозир эса Берлин клуби учун ҳаммаси яхши кечмоқда. Жамоа Бундеслигада ҳам яхши имкониятга эга.
8. "Фейеноорд"
Нидерландия клуби гуруҳ баҳсларини кутилмаганда ғолиб сифатида якунлади. Эрдивизия етакчиси сўнгги баҳсда "Шахтёр" билан 1-1 ҳисобида дуранг қайд этди.
9. "Реал Сосьедад"
Бу жамоа гуруҳ баҳсларида "МЮ" бор жойдан биринчи ўринни олиб чиққан эди. Аммо нимчоракда жиддий рақиб дуч келди. Энди сосьедадликлар иккинчи даврада "Рома"га қарши икки тўплик фарқни йўққа чиқариши керак. Акс ҳолда, турнир билан хайрлашилади.
10. "Фрайбург"
Бундеслигада бу клуб яхши ҳаракат қилмоқда. Кристиан Штрайх шогирдлари ЕЧЛ йўлланмаси учун ҳаракат қилади. "Фрайбург" гуруҳ баҳсларини ҳам етакчи сифатида тугатган эди. Аммо плей-оффларда бу клубга "Ювентус"дек жиддий рақиб йўлиқди. Энди бу тўсиқ енгиб ўтилиши керак.
ИСМАТОВ Ж.