"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Ливерпуль" билан жавоб ўйини олдидан бўшашмаслиги кераклигини айтди. Мадридликлар биринчи ўйинда 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган.
"Ўтган йили бизда "Челси" билан вазият юзага келган эди (сафарда 3:1 ҳисобидан кейин "Реал" 80-дақиқагача ўз уйида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди).
Бизда устунлик бор, шунинг учун биз фаворитмиз, лекин биринчи ўйиндагидек 90 дақиқа ўйнашимиз керак. Бирор жойда тежаш ҳақида ўйлашга ҳаққимиз йўқ, кучимизни 90 дақиқа максимал сарфлашимиз керак.
Биз ўйнашда давом этаётган учта турнирда охиригача бориш қийин. Биз Қироллик Кубоги ва Ла Лигада камчиликка эгамиз ва Чемпионлар Лигасида бироз устунликка эгамиз, аммо бу осон бўлади дегани эмас. Чемпионлар лигаси - дунёдаги энг қийин турнир", - деди Анчелотти Marca билан суҳбатда.