Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

А серия. Еттита гол урилган ўйинда «Рома» «Сассуоло»га ютқазди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия А сериясининг 26-тури доирасида «Рома» ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилиб, имокниятни бой берди. Мухлислар мазкур ўйинда 7та гол гувоҳига айланишди.

Меҳмонлар учрашувни анча фаол бошлашди ҳамда 13 ва 18-дақиқаларда Арман Лорьянте "Рома" дарвозасига 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Римликлар 26-дақиқага келиб битта жавоб тўпини киритишганди, бироқ биринчи бўлимга қўшиб берилган 3-дақиқада жамоа ҳимоячиси Кумбула "қовун" туширди. У ерда ётган ва тўпга эгалик қилмаётган рақиб футболчисини очиқдан очиқ тепди ва майдондан четлатилди. Белгиланган пенальтини Берарди голга айлантириб, орадаги фарқни яна иккитага оширди.

"Рома" иккинчи бўлимда бир киши кам бўлиб ўйнаганига қарамай, рақиб дарвозасига 2 марта йўл топишди, аммо ўз дарвозаларидан битта тўп ўтказиб юборишди ҳам. 50-дақиқада Дибала гол муаллифига айланган бўлса, 75-дақиқада Пинамонти "Сассуоло"нинг тўртинчи тўпини "Рома" дарвозасига киритди.

Ўйин қўшиб берилган 5-дақиқада Вейналдум ҳисобни 3:4 кўринишига келтирди. Лекин "Рома" бундан бошқасига вақт ҳам, имкон ҳам қолмади. Моуриньо жамоаси ушбу мағлубият туфайли 47 очко билан 5-ўринда қолган бўлса, "Сассуоло" ўз очколарини 33тага етказиб олди.

Италия А серияси, 26-тур
Рома – Сассуоло 3:4 (1:3, 2:1)
Голлар: 0:1 – 13 Лорьянте, 0:2 – 18 Лорьянте, 1:2 – 26 Залевски, 1:3 – 45+4, пенальти Берарди, 2:3 – 50 Дибала, 2:4 – 75 Пинамонти, 3:4 – 90+5 Вейналдум.
Рома – Руй Патрисиу, Смоллинг, Кумбула, Рожер, Спинаццола (Карсдорп, 46), Вейналдум, Матич (Камара, 56), Бове (Дибала, 46), Залевски (Вольпато, 77), Эль-Шаарави, Абрахам (Майхшак, 77).
Сассуоло – Консильи, Толян, Феррари, Руан (Эрлич, 64), Рожерио, Лопес (Обианг, 64), Фраттези, Матеус Энрике, Берарди (Байрами, 76), Пинамонти, Лорьянте (Дефрель, 76).
Огоҳланиришлар: Смоллинг (9), Лопес (50), Матич (54), Руан (58), Рожер (73), Камара (86).
Четлатиш: Кумбула (45+3).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:40, 13.03.2023.
Ўқилди: 11663 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.