Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

VAR қарорларисиз «Барса» ва «Реал»нинг очколари тенг бўларди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Испания чемпионатининг 25-тури доирасида Бильбаода «Атлетик» клуби меҳмони бўлиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувнинг 87-дақиқасида мезбонликлар ҳужумчиси Иньяки Уильямс "кўк-анорранглилар" посбони Марк-Андре тер Штеген билан яккама-якка вазиятга чиқиб, тўпни дарвозага жойлади. Аммо гол бекор қилинди. Боиси, ҳужумнинг бошланғич қисмида бильбаоликлар футболчиси Икер Муниаин тўпни қўли билан ўйнагани VAR ёрдамида аниқланди.

«Барселона» ушбу ғалаба туфайли 65 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Реал» ҳисобида эса 56 очко мавжуд.

Таҳлилчи Педро Мартин хабар тарқатишича, жорий мавсумда VAR ёрдамида чиқарилган қарорлар натижасида «Барселона» қўшимча 4 очко тўплаган бўлса, «Реал», ўз навбатида 5 очко йўқотган. Агар VAR бўлмаганида, ҳар икки жамоанинг очколари тенг — 61 тадан бўлган бўларди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Реал Мадрид" жамоалари 19 март куни 26-тур доирасида ўзаро "Камп Ноу"да тўқнаш келишади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:52, 13.03.2023.
Ўқилди: 3828 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.