Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

"Сурхон" - "Андижон" учрашуви ҳакамининг иши кўриб чиқилди. "Боллада айб йўқ, ҳамма айб трансляцияда!"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Андижон" учрашуви якунланганидан сўнг, "Андижон" жамоаси томонидан баҳснинг сўнгги дақиқаларида меҳмонларнинг 99-рақамли ҳужумчисига кўрсатилган қизил карточка юзасидан ўйин қайдномасига расман эътироз киритган эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ушбу вазият кўриб чиқилди.

Унга кўра, учрашувнинг 90+9-дақиқасида тўп учун курашда рақибига қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилган "Андижон" ҳужумчиси вазиятдан норози бўлиб, ҳакамни сўкиб ҳақорат қилади. Учрашув бош ҳаками шу заҳоти уни майдондан четлатган.

"Ҳакам бу вазиятда футболчини майдондан четлатиб тўғри қарор чиқарган" - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Бундан ташқари, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан нафақат юқоридаги вазият, балки учрашувдаги бошқа эътиборга молик вазиятлар кўриб чиқилди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида "Андижон"нинг 4-рақамли футболчиси мезбонларнинг 18-рақамли футболчисини дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганида қоидага зид равишда тўхтатиб қолади. Учрашув бош ҳаками ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат деб хато қарор чиқаради. "Ҳакам бу вазиятда "Андижон"нинг 4-рақамли футболчисини сўнгги умид фоли учун майдондан четлатиши керак эди" - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Учрашувнинг 53-дақиқасида рўй берган вазиятда "Андижон" футболчиси тўпни йўқотиб қўйгач дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқиб кетаётган "Сурхон" футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу сўнгги умид фоли ҳисобланади. Шу туфайли, ҳакамнинг қарори тўғри бўлган.

Учрашувнинг 63-дақиқасида "Андижон" жамоаси сардори бурчакдан етказиб берилган узатмани боши билан дарвозага киритади. Вазиятни ўрганиб чиқган ВАР меҳмонларнинг 99-рақамли футболчиси зарба берилган вазиятда дарвозабонга ўйиндан ташқари ҳолатда туриб халал бергани ҳақида бош ҳакамга хабар беради. Видеотакрорни кўрган бош ҳакам голни бекор қилади. Аслида, бу вазиятда ВАР ҳакамлари техник хато туфайли чизиқлар рангини алмаштириб қўйишган. Меҳмонларнинг 99-рақамли ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эмасди. Натижада: "Ҳакам гол ўйиндан ташқари ҳолатда киритилди деб қарор чиқарган" - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Ўрни келганда айтиш керакки, трансляция сифатининг талаб даражасида эмаслиги бир неча ҳолатларда ВАР ҳакамларининг фаолиятлатига таъсир ўтказмай қолмади.

"Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз" - дейилади ЎзФҲМ баёнотида.

 

Киритилди: 21:10, 13.03.2023.
Ўқилди: 4115 марта.
Фикрлар: 79 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6853]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5140]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3059]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2888]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2862]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2135]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2099]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1418]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1309]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1179]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик