"Ливерпуль"нинг собиқ бош мураббийи Рафаэль Бенитес Кенни Далглишнинг истеъфосидан кейин клубга қайтишга умид қилган экан.
"Клубнинг менга иш таклиф қилмагани қизиқ. Мен бу қарордан жуда ҳайрон бўлдим. Мен клубни, ўйинчиларни, академияни яхши биламан. Ҳатто ишқибозлар ҳам менинг қайтишимни кутишган эди.
Биз жамоа билан муҳим ўйинлар ўтказганмиз. Одамлар яхшихотиралар билан эслашади. Айниқса, "Ливерпуль" Европанинг энг яхши клуби шарфига эга бўлган пайтларни", - дея Бенитеснинг сўзларини келтиради Irish Independent.
Қўшимча қиламиз, айни пайтда "Ливерпуль"ни "Суонси"нинг собиқ бош мураббийи Брендан Рожерс бошқармоқда.