Италия А Сериясининг йигирма олтинчи турининг сўнгги ўйинида «Милан» «Салернитана»ни мағлуб эта олмади.
«Салернитана»нинг мексикалик фахрийси, жамоасини бир неча бор қутқариб қолган дарвозабон Гильермо Очоа ўйин натижаларидан жуда мамнун.
«Дарвозабон нуқтайи назаридан қийин учрашув бўлди. Ғалаба қозонишга ҳаракат қилган бўлсакда, очко олиш муҳим эди.
Лекин дуранг учрашувнинг адолатли натижаси эди. Мен бу стадионда иккинчи марта келдим ва биз ажойиб натижага эриша олдик, менда ажойиб хотиралар қолди», — деди Очоа.