Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

Пеп Гвардиола фаолияти давомида энг кўп қайси футболчилардан фойдаланган? Улардан тузилган рамзий терма жамоа билан танишинг

Баҳо:
+ | -

Гвардиола ўз даврининг энг яхши мураббийларидан бири сифатида эътироф этилади. Испаниялик мутахассис ўзининг "Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Сити"даги даврида катта ютуқларга эришди. Бунда унга кўплаб юлдуз футболчилар кўмаклашди. Қуйида улардан тузилган рамзий терма жамоа билан танишасиз.

Дарвозабон: Эдерсон

Пеп "Барса"да энг кўп Виктор Валдесга ишонч билдирганди. Аммо энг кўп фойдаланиш борасида Эдерсон уни ортда қолдирди. Гвардиола бразилиялик посбондан сўнгги беш йилда тинмай фойдаланиб келмоқда. Эдерсон "шаҳарликлар" сафида 275 та баҳс ўтказишга улгурди.

Чап қанот ҳимоя: Кайл Уокер

Дани Алвеш "Барса"да Гвардиола томонидан тўрт йил давомида фойдаланилади. Аммо Уокер ундан ўзгир чиқди. Пеп инглиз ҳимоячисига 2017 йилдан бери ишонч билдириб келмоқда. 32 ёшли футболчи ҳозир ҳам энг ишончли вакил ҳисобланади.

Марказий ҳимоя: Жон Стоунз

Гвардиола 2016 йилда еттита футболчи харид қилади. Улар ичида Стоунз ҳам бор эди. Ҳа, ҳимоячи "Манчестер Сити" доимо асосий таркиб вакили бўлмаган. Аммо охирги пайтларда Жон бу ном учун қаттиқ курашди. Гвардиола қўл-остида Стоунз 224 та ўйинда иштирок этди ва позиция жихатдан бу рекорд натижа саналади.

Марказий ҳимоя: Жерар Пике

Гвардиола "Барселона"га илк келган вақтларида Роналдиньо ва Деко каби номлардан қутулиш асносида, бир қанча футболчиларни сотиб олади. Улар ичида Пике ҳам бор эди. Пике ўзининг ота-клубида 2008 йилда дебют қилади. Гвардиола Пикени юлдуз бўлишида катта рол ўйнаган дейиш мумкин. Футболчининг жами 616 та баҳсининг 183 таси Гвардиола даврида юз бергани ҳам буни исботлайди.

Чап қанот ҳимоя: Эрик Абидал

Абидал ҳам "Барселона"нинг эски фирқа вакили саналади. Француз футболчиси клубга Гвардиоладан бир йил илгари келиб, ундан бир йил ўтиб, кетади. 4 йил ичида эса Абидалнинг даражаси кескин ўзгарганди. 2011 йилги ЕЧЛ финали футболчининг энг ёрқин даврларидан бири сифатида эътироф этилади.

Таянч ярим ҳимоя: Фернандиньо

Фернандиньо бу борада Серхио Бускетсга рақобат қилади. Аммо, охир-оқибат бразилиялик футболчи ғолиб бўлди. У Гвардиола даврида нисбатан кўпроқ фойдаланилганди. Фернандиньонинг саккиз йиллик "шаҳарликлар" сафидаги фаолияти 5 та АПЛ ғолиблиги билан тугаган ва шулардан 4 таси Гвардиола даврига тўғри келади.

Ярим ҳимоячи: Де Брюйне

Гвардиоланинг энг ишонган футболчиларидан бири, шубҳасиз, Кевиндир. У "Манчестер Сити"нинг муваффақиятларида муҳим ўринга эга. Бельгиялик Гвардиола билан 300 та ўйинда иштирок этди ва бу мутлақ рекорддир.

Ярим ҳимоячи: Илкай Гюндоган

Гвардиола Гюндоганни "Бавария"даги вақтидаёқ биларди. Шу сабабдан Англияга келиши билан уни "Боруссия Дортмунд"дан харид қилди. 32 ёшли немис футболчиси ақлий ва техник маҳорати билан Гвардиола ғояларини рўёбга чиқаришда катта аҳамиятга эга бўлди.

Ўнг томондаги ҳужумчи: Месси

Аслини олганда, бу позицияда Рияд Махрез Мессидан устун туради. Аргентиналик афсонани танлашимизга сабаб, у Гвардиола томонидан асосий таркибда кўп фойдаланилган. Шунга яраша кўп дақиқага эга бўлган. Месси Пеп билан 219 та баҳсда 211 та гол ва 94 та ассистни амалга оширганди.

Марказий ҳужумчи: Габриэль Жезус

Гвардиола ўз тарихида Левандовски, Ибрагимович ва Холанд каби анъанавий ҳужумчиларга устозлик қилган. Бу рўйхатда Жезус ажралиб туради. Негаки, у "Манчестер Сити"да оддий ҳужумчидан кўра каттароқ ишни бажарарди. "Манчестер Сити" сафида жами 236 та баҳс ўтказиб 95 та гол (шунингдек, 46 та ассист) урган Жезус, ўзининг маҳорати билан фойдалироқ эди. У буни "Арсенал" сафида ҳам исботлаб келмоқда. Балки унинг кетиши хато бўлгандир...

Чап томондаги ҳужумчи: Рахим Стерлинг

Фақат Де Брюйнегина Стерлингдан кўра кўпроқ ўйинни Гвардиола қўл-остида ўтказган. Инглиз ҳужумчиси 292 та баҳсда 120 та гол ва 85 та ассистга муаллифлик қилганди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 22:05, 14.03.2023.
Ўқилди: 3141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.