Ушбу рўйхатда ҳатто турли терма жамоаларда ўйнаган ака-укаларга ҳам кўзингиз тушади.
1. Люка ва Тео Эрнандес
2. Ака-ука Мбаппе. Кичигининг тез орада «ПСЖ»да ўйнаши кутиляпти
3. Тони Крооснинг акаси «Реал» ярим ҳимоячисидан олдин нафақага чиққан ва аллақачон «Унион»да мураббийлар штабида ишламоқда
4. Ака-ука Алькантараларнинг иккаласи ҳам «Барселона» академиясининг битирувчилари ҳисобланади. Тиаго «Ливерпул»да жароҳатлар билан курашаётган бир пайтда, кичик Алькантара фаолиятини якунлаш учун Қатарга жўнаб кетган.
5. Катта Азар тез орада Арабистон ярим оролининг бой клубларига ўтиши мумкин, Торган ҳам ўз устида унчалик яхши ишламаяпти - бу қишда у фаолиятини қайта бошлаш учун «ПСВ»га йўл олди
6. Начолар. Катта Начонинг дастлаб «Реал Мадрид»да ўйнаш эҳтимоли кўпроқ эди. Алекс «Реал Мадрид» сардори ва мегаюлдуз бўлиши мумкин эди, лекин у захирада ўтиришни хоҳламади ва 2013 йилда клубни тарк этди. Кейинчалик у Англия ва Хорватияга ташриф буюрган ва охир-оқибат «Кадис»га келди.
7. Ака-ука Жакалар
Гранит ва Таулянт (катта) турли терма жамоаларда ўйнашади. Улар 2016 йилги Европа чемпионатида Альбания ва Швейцария ўртасидаги ўйинда рақиб жамоалар сифатида тўқнаш келишган. Чемпионат тарихида биринчи марта ака-ука ўзаро қарши ўйин ўтказишди. Ҳар икки футболчининг онаси стадионда бўлган ва Албания ва Швейтсария байроқлари туширилган футболкада бўлган.
8. Аммо Жордан ва Андре Айю бир терма жамоа - Ганада ўйнашади. Иккаласи ҳам Премьер-лигада ўйнайди.
9. Бу рўйхатда Ларс ва Свен Бендер алоҳида ўрин тутади. Бу суратдаги футболчиларни ажрата олдингизми?
10. Тэмми ва Тимми Абраҳамлар ҳам эгизак эмас, лекин уларни бир-биридан ажратиш муаммоли.
11. Аммо «Ньюкасл»даги Лонгстафф ака-укалар ҳеч бўлмаганда сочларининг ранги билан осонгина ажралиб туради.