Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Жиямуродов сафга қайтди, Аъзамов эса Германияга...

Баҳо:
+ | -

“Воҳа дербиси”га жиддий ҳозирлик кўраётган “Насаф” сафида жароҳатланган футболчилар аста секин сафга қайтишмоқда.

Ўнг қанот ҳимоясида тезкор ва тажовузкор ҳаракатлари билан мухлислар эътирофига сазовор бўлган тажрибали Жаҳонгир Жиямуродов жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиб, айни пайтда асосий таркиб аъзолари билан машғулотларга киришди. Охирги марта “Насаф” таркибида икккинчи даврада Қаршида “Бухоро”га қарши майдонга тушган футболчи кейинчалик жароҳати боис жамоадошларига ёрдам бера олмаганди.

— Аслида давралар оралиғидаги назорат ўйинларидан бирида бу жароҳатни орттириб олгандим, — дейди футболчининг ўзи. — Кейинчалик миллий терма жамоадан чақирув олдим ва Иорданияга қарши ўйинда майдонда ҳаракат қилдим. Сафардан қайтгач, яна жароҳатим безовта қила бошлади. Шу боис таваккал қилмасдан шифокорлар тавсиясига амал қилиб, жароҳатимдан буткул фориғ бўлмагунимча майдонга тушмасликни маъқул кўрдим. Ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қилаяман. Насиб этса, кейинги ўйинларда жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Жамоанинг яна бир ҳимоячиси Шерзод Аъзамовнинг жароҳати эса, афсуски, анчайин жиддий. Тошкентда “Бунёдкор” жамоаси ўринбосарларига қарши кечган учрашувда жиддий жароҳат олган футболчи кейинчалик кўпчилик вақтини майдон ташқарисида ўтказди.

— Жароҳатим аввалроқ Осиё чемпионлар лигасида иштирок этаётган пайтимизда безовта қила бошлаганди. Аммо кейинчалик Тошкентдаги ўйинда кераксиз жойда жиддий жароҳатга йўлиқдим. Шу боис энди шифокорлар фақатгина жарроҳлик йўли билан дарддан фориғ этишлари мумкин, — дейди ҳимоячи.

Кейинги ҳафтада Шерзод Аъзамов Германияга жўнаб кетади ва у ерда футболчимиз операция столига ётқизилади ва бир неча кунли реабилитация жараёнларидан кейин қаршилик ҳимоячи Ўзбекистонга қайтади. Дарвоқе яқинда, аниқроғи август ойининг сўнгги кунларида Аъзамовлар хонадонида ажойиб қизалоқ дунёга келди. Оталик бахтига муяссар бўлган футболчи, умид қиламизки, яқин келажакда жароҳат билан бутунлай “хайрлашиб”, қаршилик ишқибозларни чиройли ўйинлари билан хушнуд этади.

Шунингдек, иккинчи давранинг сўнгги учрашувларида  жароҳати боис майдонга туша олмаган Шуҳратбек Мирҳолдиршоев ҳам яқин кунларда жамоа таркибига келиб қўшилади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 23:04, 10.09.2012.
Ўқилди: 4579 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.