"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ва ҳужумчи Карим Бензема ўртасидаги можаро ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Агар Дидье Дешам ва Карим Бензема ўртасидаги можаро ҳақида гапирадиган бўлсак, бу шахсий муаммо деб айта оламан. Дидье менинг футболчим бўлган, мен уни жуда ҳурмат қиламан. Вазиятни кескинлаштирмоқчи эмасман”, - деди Анчелотти матбуот анжуманида.
Олдинроқ Дешам футболчининг ўзи Франция терма жамоаси жойлашган жойини тарк этгани, чунки у 10 декабрдан олдин машғулотларга қайта олмаслигини айтганди. Бироқ кейинчалик Бензема бу маълумотни рад этиб, мураббий алдаётганини айтди.