Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Превью. «Андижон» – «Бунёдкор»

Баҳо:
+ | -

18 март куни “Андижон” Суперлиганинг 3-турида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини қабул қилади.

Хабарингиз бор, “Андижон”нинг уй ўйинлари ўтказиладиган “Бобур Арена” стадионида айни пайтда реконструкция ишлари олиб борилаётгани туфайли клуби вақтинча Фарғонанинг “Истиқлол” стадионидан фойдаланиб туради.

“Андижон” – “Бунёдкор” қарама-қаршилиги олдидан одатга кўра икки жамоанинг шу пайтгача Суперлигадаги ўзаро ўйинлари тарихига назар ташламоқчимиз.

“Бургутлар” ҳамда “Қалдирғочлар” кучлилар орасида 24 марта тўқнашишди ва навбатдагиси 25-ўйинга айланади. Таассуфки, ҳозиргача жамоамизга “Бунёдкор”ни мағлуб этиш насиб қилгани йўқ. Жамоамиз фақат 6 та учрашувда дуранг натижа қайд этган. Қолган 18 та учрашувда “Бунёдкор” жамоасининг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 8/47 “Бунёдкор” фойдасига.

“Андижон” клуби охирги бор 2020 йилги мавсумда “Бунёдкор” билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган.

Мазкур ўйиннинг бошланиш вақти 17:00 га белгиланган.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 17:17, 15.03.2023.
Ўқилди: 1738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик