Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия - Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон - Эрон
10/10 19:00 Иордания - Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн - Индонезия
10/10 21:00 Қатар - Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон - Кувайт
10/10 21:00 БАА - КХДР
10/10 23:00 Ироқ - Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония
11/10 01:00 Боливия - Колумбия
11/10 02:00 Эквадор - Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла - Аргентина
11/10 05:00 Чили - Бразилия

"Порту" сўнгги 10 йилда 367 миллион фунтлик футболчи сотган. Агар улар сотилмаганида, жамоа қандай кўриниш олган бўларди?

Баҳо:
+ | -

"Порту" жорий мавсумдаги ЕЧЛдаги иштирокини "Интер" билан курашда якунлади. Агарда бу жамоа сўнгги декадада 367 миллионлик футболчиларини сотиб юбормаганида, ҳозир жамоа умуман бошқача кўринишга эга бўларди. Узоқ вақтдан бери, бу клуб талантлар фабрикаси бўлиб, юлдузлар тайёрлаш билан шуғулланиб келади. Шунга қарамай, ўша футболчиларнинг ҳеч бири жамоада қолмайди ва катта пулга сотилади. Қуйида портуликлар томонидан тайёрланган энг машҳур футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа қайд этилади. Уларнинг умумий қийматини эса юқорида айтдик.

Дарвозабон: Жосе Са – 2 миллион фунт

Са жамоани 2018 йилда тарк этиб, "Олимпиакос" таркибига йўл олади. У ерда, дарвозабон жами 3 мавсум ўтказди. Унинг айни дамдаги манзили "Вулверхэмптон" бўлиб турибди.

Чап қанот: Данило – 27 миллион фунт

Бразилиялик ҳимоячи 2015 йилда "Реал" томонидан харид қилинади. Унинг манзили 2018 йилдан бошлаб "Манчестер Сити" бўлди. Айни дамда, Данило "Ювентус" шарафини ҳимоя қилмоқда (2019 йилдан бери).

Марказий ҳимоя: Эдер Милитао – 44 миллион фунт

Бразилия терма жамоаси аъзоси 2019 йилдан бери "Реал"да ҳаралкат қилади. У ҳозирга қадар 2 марта Испания чемпиони бўлди, яна бир марта эса ЕЧЛда зафар қучди.

Марказий ҳимоя: Эльяким Мангала – 42 миллион фунт

Мангала 2014 йилда "Манчестер Сити" томонидан харид қилинган. У ўша пайтда АПЛдаги энг қиммат ҳимоячига айланади. Айни дамда эркин агент бўлган футболчи, "Валенсия", "Эвертон" ва "Сент-Этьен" шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Чап қанот ҳимоя: Алекс Сандро – 23 миллион фунт

Алекс 2015 йилда Турин клуби бўлмиш, "Ювентус" назарига тушади. Шундан кейин бразилиялик Италияга йўл олди. У ҳозирга қадар жамоанинг асосий фигураси бўлиб келмоқда. Ҳимойсчи "кекса синьора" билан 5 марта Италия чемпиони бўлишга улгурган.

Ярим ҳимоя: Витинья – 36 миллион фунт

"Вулверхэмптон" сафида бир муддат ҳаракат қилгач, Витинья ўтган ёзда "ПСЖ" томонидан сотиб олинди. У бу мавсумда 37 та ўйинда қатнашди. Аммо гол ура олгани йўқ.

Ярим ҳимоя: Рубен Невеш – 16 миллион фунт

Невеш ҳозирда "Вулвз" сафида ҳаракат қилади. Жамоа сардори бўлган футболчи, арзон нархда сотилганди. У Чемпионшипдан АПЛга чиқиб келган. Рубен ҳозирда юлдуз футболчилардан биридир.

Ўнг қанот ҳужум: Фабиу Виейра – 34 миллион фунт

2022 йилнинг ёзида "Порту" ўз футболчисини "Арсенал"га сотди. Виейра бу мавсумда жароҳатлар сабабли асосий таркибга кира олгани йўқ. У ўз вақтини кутмоқда.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Хамес Родригес – 40 миллион фунт

Жеймс "Монако"га 2013 йилда катта нархда пулланади. У 2015 йилдан "Реал" сафида бир муддат порлаган эди. Колумбиялик ҳозирга қадар "Эвертон", "Бавария", "Ал-Райян" ва "Олимпиакос" шарафини ҳимоя қилди.

Чап қанот ҳужум: Луис Диас – 50 миллион фунт

2022 йилнинг январида "Ливерпуль" Диасни анча катта ҳажмдаги пулга харид қилганди. Колумбия терма жамоаси аъзосининг жорий мавсумдаги ишлари жароҳат сабабли ёмон кечмоқда.

Ҳужумчи: Халк – 53 миллион фунт

Халк 2013 йилда Россиянинг "Зенит" клубига сотилади. У бир неча йил Хитойда ҳам фаолият юритди. Айни дамда ҳужумчи Бразилиянинг "Атлетико Минейро" клубида ҳаракат қилади.

Умумий қиймат: 267 миллион фунт-стерлинг.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 18:25, 15.03.2023.
Ўқилди: 6399 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.